Умримни аксарини Ўзбекистондан ташқарида яшаганлигим учун ватандаги илмий, диний ва ижтимои ҳолатдан ҳабарим йўқ. Шу сабабдан имконим бор қадар Ўзбекистондан кўплаб келадиган саволларни жавобсиз қолдираман. Ундан ташқари, Ўзбекистондан бир қанча таклифлар келган. Бу таклифарлар асосан турли таълим организаcияларидан бўлиб, дарс бериш ёки ҳамкорликда илмий иш қилиш тўгрисида булади. Уларга ҳар ҳил узр кўрсатиб таклифларини юмшоққина қилиб рад қиламан. Аммо баъзида шу турдаги саволлар тушадики, бу саволлар умумий масъаларга тегишлик бўлиб салбий таъсирдан ҳолий туюлади. Шу саволларга, фикримча, жавоб бериш зарар қилмаса керак.
Шу саволларда бири яқинда бир йигилишлардан бирида каминага берилган эди. Асли савол бир жумла бўлса ҳам, бунга жавоб тушунарлик бўлиши учун уни иккитага ўгириш лозимдир.
Бу савол жуда осон, ва бунга жавобни олимлар эмас, ҳатто ўрта ҳол талабалар ҳам ҳабардордирлар. Шу сабабдан, жавобни ҳолий қилиб зикр қиламан ва масоилларни далиларини кўрсатмийман, зеро, бу осон саволни жавобини аҳл илмар ёддан билишади.
Энди, мақсадга ўтамиз;
Савол
Биз Британияда яшаймиз, ва қишда пешин, аср ва шом номозлари 3-4 соатда бўлади. Биз кўп сафар қилганлигимиз учун шу номозларни ўз вақтида адо қилиш жуда қийин бўлади. Бизга айтишлари бўйича, Шофийи мазҳабида пешин ва аср намозларини жам’ қилиш жоиз экан. Биз Ҳанафи мазҳабига эргашамиз. Биз ҳам жамъ қилсак бўладими?
Жавоб
Бу савол аслида иккита масъалани ўз ичига олган;
1. Ҳанафи Мазҳабида номозларни жамъ қилиш борми?
2. Ҳанафи Мазҳабига эргашувчилар, қийинчиликни бартараф қилиш учун бирор масъалада бошқа мазҳаб фатвосига эргашса бўладими? Иккала саволга ҳам қисқа жавоб берамиз;
1. Ҳанафи Мазҳабида фақат икки ҳолатда номозларни жам’ қилинади;
Биринчиси; Ҳаж сафарида Арафада пешин билан аср номозларини, Муздалифада шом билан ҳуфтон номозларини жамъ қилинади. Бу жамъни узини шартлари бор (яъни, имом билан уқилиш керак).
Иккинчиси; олдинги номозни оҳирги вақтида, ва кейинги номозни олдинги вақтида адо қилиш билан жамъланади. Буни истилоҳи номи Жамъ Сурий, яъни зоҳирий кўринишидаги жамъланиш. Шу иккала ҳолатдан бошқа ҳолатларда Ҳанафий мазҳабида номозларни жам’ қилиш мумкин эмас.
2. Ҳанафий Мазҳабига мунсуб кимса қийинчиликка дучор бўлган масъаласида бошқа мазҳабни фатвосини олиши икки шарт билан дуруст.
Биринчи шарт; Ўз шаҳватини қондириш нийятида бўлмаслиги керак.
Иккинчи шарт; зикр қилинган масъалани тўлиқ олишлиги лозим. Яъни, мисол учун Шофийи мазҳабидан номоз жам’ қилиш фатвосига эргашмоқчи бўлса, номозга тегишлик бўлган ҳамма масъалаларни Шофийи мазҳабига мовофиқ қилмослиги лозим. Бу дегани, таҳорат масъаласи, қибла ва номозни бошқа шароиту фароизларини риоя қилмоқлиги шартдур.
Яна бир шартни изофа қилмоқ лозимкий, бошқа мазҳабни далили кучли деб билганилиги учун унга эргашдим демаслиги лозимдир. Чунки, оми одам далилларни кучини ўлчаб олиш даражасида эмасдир.
Бу жавобни, омма учун қисқа ва далиларсиз зикр қилдик. Аммо, аҳл илм ва талабалар учун бу масъалани кўпгина мутаъаллиқотлари бордиркий улар ўзлари тушуниб оладилар деган ишончимиз борлиги учун зикр қилишдан тийилдик.
Умид қиламизки, жавобимиз тушунарли ва қониқарли бўлди.