Узбекистон сехрли диёр, ёхуд изсиз коронгуда ётгдан келажак.

Узбек халки илмга чанкоклиги ва тахсил куриш йулида бор-йугини курбон килишга тайёр еканлигини тарих саноксиз марта курсатди. Агар инсон тарихида номи чиккан кимсалардан унтасини зикр килсак албатта сакистаси Урта Осиё, хусусан Узбекистон китридан чикади.
Худди шу илмга чанкоклик бизни замонимиздаги минглаб Узбек углонларини сафарга олиб чикарди. Уларни нургун сондаги навкиронлари чет давлатларда тахсил олишди ва олишмокда. Билахас Покистон, Саудия Арабстони, Сурия, Миср, Ливия ва бир катор давлатларда тахсил олишди.
Номалум эмаски, Ислом диёрларида ранг-баранг, бошка-бошка мазхаблар, фикри ва сиёсий окимлар мавжуд. Албатта ихтилофлик ижтиходлар фойдалик хакикатни топишга хизмат килади. Бунга каршилик курсатишни узи нотугри ишдир. Аммо ихтилофлар зуравонлик чикарса бунга бархам бериш керак. Буни олдини олиш керак. Мисол учун Ханафий ва Шофий мазхабларини уртасида ихтилофлик масъалалар бор аммо Шофий олимлари бу масалаларни устидан Ханафийларни улдириш лозим ёки ханафийларни дарра урмок лозим деган фикрга бормайдилар.

Махфий эмаски гохида баъзи хикматсиз талабалар шу хилофлик масъалаларни устидан уруш жанжал чикариши мумкин. Аммо бу, турлик мазхабларни баланд табакасидаги олимларини киладиган иши эмас.
Баъзи Араб давлатларида Ханбали олими булган Таки ибн Таймия номи билан машхур булган кимсани китоблари укитилади. Узбекистонлик талабаларни бир кисми шу кишини фикридан таъсирланган. Мен бу одамни анча-мунча китобини укиганман. Узимни тушинишимга биноан бу одамни фикрларини таркатиш ва бу йулда таргибот ишларини олиб бориш тугри иш булмаса керак. Мен ихтилофларга карши эмасман, ва ихтилофлардан куркмайман. Аммо ибн Таймияни мафкурасидаги ‘кимийки мен айтганимни кабул килмаса улдирилиши лозим’ деган шиорига каршиман.

Бир катор давлатларда ибн Таймияни фикридан таъсирланган ёшлар кон тукганлиги бизга номаълум емас. Мисол учун Тайланд, Сурия, Миср ва бошка давлатлар.
Куйда ибн Таймияни китобларидан мисол келтирсак мен айтмокчи булган мавзуим тушунарли булади.
Бу мисолда ибн Таймияни Мажмуъ Фатово китобидан бир бет. Бизга маълумки, Фатво китоблари оммабопдир. Шунинг учун бу китоблар олимлар учун емас билъакс омми одамлар учун ёзилган фатволар тупламидир.
Биз куйда келтирган мисолимизда ибн Таймия бир бетни узида туккиз марта катл килиш сузини зикр килган.

13072739_1070988986277510_7624757205204304226_o

Таржима;
Уламоларни таъкидлаши буйича, намоз вакти келсаю бир кимса укимаса у катл килинади, агар казосини укийман деб айтса хам!
Бир кимса; Намозни тахоратсиз укийман деса катл килинади!
Агар бир киши; Намозни кибладан бошка тарафга караб укийман деса катл килинади!
Худди шундай, бирор бир ижмо билан кабул килинган фарздни касдан ташласа катл килинади!
Намозни такр килса катл килинади!
Худди шу йусинда иккинчи ва туртинчи намозни зик вактгача кечиктирган инсон хам катл килинади!
Агар бир намозни ва учинчи намозни хам кечиктириб зик вактигача олиб борса катл килинади!
Бу масалани асли нечта намозни кечиктиргани учун катл килинади деган саволга асосланган.

Бу маколада кимни гапи тугри кимники нотугри деган саволга жавоб бериш ниятим йук, лекин бир нарсани айтмокчиман; Бу уйлаб чиккан фатвосини Исломга (яъни пайгамбар алайхиссалом олиб келган Исломга) хеч алокаси йук. Пайгамбар замонларида мунофиклар жуда куп еди, ва улар факат бир намозни емас бир канча намозни тарк килишар еди. Намоздан ташкари бир канча фарзларни очикча тарк килишар едилар. Мисол, араблар юз минглик аскар билан Мадинага хужум килганда мунофикларни уч юзга якини очикча тарк килишган. Мадинани боскинчи ёвдан химоя килишни фарз еканлиги Куронда хам, Хадисларда хам айтилган буни ижмо хам куллаб кувватлаган. Бу тугрисида Куронда бир нечта оят нозил булган, аммо на Аллох уларни катл килиш тугрисида гапирган на Пайгамбар АС уларни катл килганлар. Бунга биноан, ибн Таймийяни ‘Худди шундай, бирор бир ижмо билан кабул килинган фарздни касдан ташласа катл килинади!’ деб айтган гапи асоссиз!

Бунда биламизки ибн Таймийя узи уйлаб чиккан нарсаларни билиб – билмасдан Исломга чаплаб куйган!

Куйдаги бетда ибн Таймия бирор кимса намоз ёки тахорат учун овозни чияариб ният килса уни кайтарилади аммо кайтмаса уни катл килиш кераклиги лозимлиги тугрисида фатво берган.

13118993_1070861469623595_3495934515001992860_n

Номалум емаски, урта Осиёда хусусан Узбекистон ва Тожикистон мусулмонларини купчилиги намоз учун ниятни огизаки килади. Улар урганиб колгани учун буни тухтатишни иложи йук. Бинобарин минглаб номозхонларни катл килиш лозим булади.

Ибн Таймияни Фатово китоби 37 жилд булип чоп килинган. Хар бир жилдида тахминан 250 бет бор. Узимиз курдик, баъзи бетида туккиз марта катл килиш лозимлиги курсатилган. Енди бир уйлаб курсак, бу китобни укиб чиккан одамни нафсонияти кандай булади?
Хаммага маълумки, бир нарса бир кимсага такрор уктираверса бу нарса у кишини миясига сингиб кетади.
Соф Ислом динида инсонни улдириш енг катта иккита гунохни бири. Аммо бунга ухшаган хар бир сахифасида улдириш лозимлиги тугрисида гапирилган китоблар инсонларни миясига салбий тасир килади.

Юкорида зикр килган ва бошка бир канча сабабларга кура бир савол тугилади;
Ибн Таймияни китобларини ва ундан таъсирланган окимларни Узбекистонга олиб кириш Ислом динига тугри келармикан?
Акли расо инсонлар бунга ухшаш мафкураларни бошка давлатларга бориб урганиб уз уйига Узбекистонга олиб кирармикан?

Мен бу тугрисида уйлаб-уйлаб, уйимга ета олмадим…
Худо окибатини бахайрлик килсин, Омин!

 

Advertisements

One Comment Add yours

  1. Abu Talhah says:

    I’ve been waiting so long for a new post from you dear shaykh, and it’s in Uzbek! Allah Allah! 😂

    Like

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s